Теннис: Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш турнирини ғалаба билан бошлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида Осиё/Тинч океани минтақасида 14 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига саралаш турнири бошланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, D гуруҳидаги биринчи ўйинда қозоғистонлик қизлар Непални 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Сатима Тореген Адия Подиалга бирорта ҳам ўйин бермади - 6:0, 6:0.

Ариана Гогулина Сунира Тапага ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:1, 6:1.

Жуфтлик баҳсларида Ева Коришева ва Сатима Тореген ҳам рақибларини 6:1, 6:0 ҳисобида мағлуб этишди.


Сўнгги хабарлар