Техасдаги тошқинлар қурбонлари сони 119 нафарга етди

ASTANA. Kazinform – Техас штатидаги тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 119 нафарга етди. Бу ҳақда ВВС хабар берди.

наводнение в Техасе
Фото: Wikipedia

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, Керр округида 95 киши, жумладан 36 нафар бола ҳалок бўлган.

Яна 150 нафар киши ҳалигача бедарак деб эълон қилинган. Керр округи шерифи Ларри Лейтанинг сўзларига кўра, улар орасида Гваделупе дарёси бўйида жойлашган Camp Mystic ёзги қизлар лагеридаги беш нафар бола ҳам бор.

Гваделупе дарёси 4 июль – АҚШ мустақиллик кунида ёғган қаттиқ ёмғирлар сабабли тошган.

Ҳокимият баёнотида қайд этилишича, сув сатҳи жуда тез кўтарилган. Аммо шошилинч эвакуация амалга оширилмаган, чунки синоптиклар шунча миқдорда ёмғир ёғишини олдиндан башорат қилмаган.

Сўнгги хабарлар