Тайланд Камбоджа билан дипломатик алоқалар даражасини пастлатди

ASTANA. Kazinform – 23 июль куни чегара ҳудудида миналар портлаши оқибатида Таиланд аскарлари жабрланди. Камбоджа эса Таиланднинг айбловларини рад этди, деб хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.

Таиланд Камбоджамен дипломатиялық қатынас мәртебесін төмендетті
Коллаж: Kazinform/ Freepik

Таиланд Бош вазири вазифасини бажарувчи Пхумтхам Вечаячайнинг буйруғига асосан, Таиланд Камбоджа билан дипломатик алоқалар даражасини пасайтириш, Камбоджадаги Таиланд элчисини чақириб олиш ҳамда Камбоджа элчисини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди.

“Таиланд Камбоджа билан икки томонлама муносабатлар даражасини қайта кўриб чиқишни давом эттиради”, – дейилади ҳукумат баёнотида.

Бундан ташқари, Вечаячай Таиланд Ташқи ишлар вазирлигига Камбоджага мазкур воқеа юзасидан нота йўллашни топширди.

Таиланд армияси маълумотларига кўра, чегара ҳудудида патруль хизматини ўтаётган пайтда миналар портлаши оқибатида беш нафар аскар жароҳат олган, улардан бири оғир жароҳатланган. Ўтган ҳафта шунга ўхшаш ҳолатда низоли ҳудуд яқинида яна уч нафар таиландлик аскар жароҳат олган эди.

Таиланд вакиллари миналар яқинда қўйилганини таъкидлаб, Камбоджани пиёда аскарларга қарши мина қўйишни тақиқловчи Оттава конвенциясини бузганликда айблади.

Таиланд-Камбоджа чегарасидаги вазият май ойи охирида низоли ҳудудда икки томон ўртасида содир бўлган қисқа отишма ва унда Камбоджа аскарининг ҳалок бўлиши ортидан таранглашиб қолган эди.

Камбоджа эса 24 июль, чоршанба куни Таиланднинг айбловларини рад этиб, воқеа Таиланд томонининг келишилган патруль йўналишидан четга чиққани натижасида юз берганини маълум қилди.

Камбоджа Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, давлат котиби ўринбосари генерал-лейтенант Мали Сочеата таъкидлашича, Таиланднинг 23 июлдаги миналар портлаши оқибатида беш аскар жароҳат олгани тўғрисидаги айбловлари асоссиздир.

«Камбоджа бу ҳудудларда аниқланмаган кўплаб миналар ва портловчи қурол қолдиқлари борлиги ҳақида Таиланд томонини бир неча бор огоҳлантирган ҳамда 2000 йилда имзоланган ўзаро англашув меморандумида назарда тутилган патрул йўналишларига амал қилишга чақирган”, – деди у расмий баёнотида.

Мали Сочеата сўзларига кўра, Камбоджа Мудофаа вазирлиги ва Қироллик қуролли кучлари мамлакат ҳукумати билан ҳамжиҳат ҳолда чегара масаласини халқаро ҳуқуқ нормалари асосида тинч йўллар билан ҳал этиш позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Сўнгги хабарлар