Tasqyn ахборот тизими 10 та ҳудудда сув тошқини ҳолатини прогноз қилиш имконини берди
ASTANА. Кazinform – Tasqyn ахборот тизими жорий йилнинг 14 мартидан 18 апрелига қадар Қозоғистоннинг 10 та вилоятидаги сув тошқини ҳолатларини прогноз қилди ва моделлаштирди.

Бу маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда вазиятлар бўлимларига эриган сув келишига тайёргарлик кўриш ва катта ҳажмдаги сув тошқини олдини олиш имконини берди.
Моделлаштириш Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Шарқий Қозоғистон, Ақмола, Қарағанди, шунингдек, Абай ва Улитау вилоятларидаги аҳоли пунктлари учун ўтказилди. Шу билан бирга, тизим Ақмола ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида сув босган 16 та аҳоли пунктларидан 9 таси бўйича дастлабки прогнозларни тузди.
Tasqyn тизими сув тошқинларини моделлаштириш учун прогноз қилинган дарё оқими ва сатҳидан, сув омборидан чиқариш ҳажмларидан, рақамли рельеф моделларидан ва батиметрик тасвир маълумотларидан фойдаланади. Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги томонидан ҳар куни ахборот тизимига маълумотларни киритиш ва янгилаш орқали сув тошқинлари давридаги сув омборлари ҳолати мониторинги олиб борилди. Вазирлик чегарадош давлатлар билан ҳам ҳамкорлик қилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини фавқулодда вазиятлар хавфи ҳақида ўз вақтида хабардор қилди.
– Прогнозлар тўғрилигини ошириш ва Tasqyn тизимини қамровини кенгайтириш мақсадида ваколатли давлат органлари томонидан уни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Рақамли рельефнинг аниқлигини ошириш, гидрологик моделни такомиллаштириш ва мослаштириш, тизимни модернизация қилишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Tasqyn ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар давом этмоқда ва келгусида ҳам давом этади, – дейди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Аслан Абдраимов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда Tasqyn сувни прогнозлаш тизими жорий этилгани ҳақида хабар берган эдик.