Ташқи ишлар вазири МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ермек Кўшербаев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

CIS Foreign Ministers Council holds regular meeting in Dushanbe
Photo credit: mfa.gov.kz

ТИВ хабарига кўра, тадбир давомида ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни, шунингдек, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Вазир МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари бўйича Қозоғистоннинг позициясини баён қилди ва Ташкилотни янада ривожлантиришга қаратилган қатор таклифлар берди.

Халқаро ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, рақамли ва транспорт-транзит соҳаларида ўзаро алоқаларни жонлантириш ва бошқа қатор салоҳиятли йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича делегациялар раҳбарлари 10 октябрда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига киритиладиган хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор ҳужжатларни маъқулладилар.

Учрашув анъанавий тарзда дўстона ўтди, томонлар МДҲ доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва Ташкилотнинг кенг салоҳиятини янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2026 йил апрель ойида Калининградда бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар