Тарихий олтин! Қозоғистон терма жамоаси конькида учиш бўйича Қишки Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

HARBIN. Kazinform – Қозоғистоннинг шорт-трек бўйича эркаклар терма жамоаси Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтказилаётган IX қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Мужская сборная Казахстана по шорт-треку
Фото: Минспорта и туризма РК

Қозоғистон терма жамоаси эркаклар ўртасида 5000 метрга жамоавий эстафетада чемпион бўлди. Трекка Денис Никиша, Глеб Ивченко, Мерсаид Жақсибаев ва Адил Ғалиаҳметов чиқди.

Дастлаб ҳамюртларимиз учинчи ўринни сақлаб қолдилар. Охирги даврада кореялик спортчи хитойлик спортчи билан тўқнашиб кетди ва қозоғистонлик спортчи маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистон делегацияси учун Харбин қишки Осиё ўйинларидаги илк олтин медалдир. Қолаверса, Қозоғистон терма жамоаси ушбу спорт тури бўйича Осиё ўйинларида илк бор олтин медални қўлга киритди.

Аввалроқ Қозоғистон аёллар терма жамоаси 3000 метрга эстафетада кумуш медални қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон шорт-трек терма жамоаси аралаш жамоалар эстафетасида мамлакатга илк кумуш медални қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар