Таниқли ўзбекистонлик қўшиқчи Zeboyi Jahon ўз уйида ўлдирилди
TOSHKENT. Kazinform – Zeboyi Jahon номи билан танилган ўзбекистонлик қўшиқчи Зебинисо Носирова 26 июль куни Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида вафот этди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 33 ёшли гумонланувчи қўлга олинган ва унга нисбатан «Қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бироқ расмий шахс ҳодиса тафсилотларини ошкор қилмади.
Шу билан бирга, маҳаллий оммавий ахборот воситалари Зебинисо Носирова ўлими бўйича асосий гумонланувчи марҳумнинг турмуш ўртоғи эканини ёзмоқда. «Milliy TV» телеканали хабарига кўра, қўшиқчининг эри болаларини кўриш учун уйига келган. Кейин эр-хотин ўртасида тортишув юз бериб, жанжалга айланган ва эркак Зебинисони бўғиб ўлдирган. Қўшиқчи ҳодиса жойида вафот этган. Марҳумадан 3 нафар фарзанд қолган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилининг 10 ойи давомида Ўзбекистон судлари оилавий зўравонлик содир этган 15 826 нафар шахсни жавобгарликка тортган.