Таиландда яна бир полиция вертолёти ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Таиланд ғарбида полиция вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Anadolu Ajansıга таяниб.

о
Фото: Anadolu Ajansı

Bangkok Post нашрнинг ёзишича, бортида тўрт киши бўлган вертолёт Прачуапкхирикхан провинциясининг Муанг туманида ҳалокатга учради.

Расмийларнинг билдиришича, вертолёт ҳалокатга учрагунга қадар уч киши ҳалок бўлган ва бир киши парашютдан сакрашга муваффақ бўлган.

Омон қолганнинг аҳволи ва қаердалиги ҳозирча номаълум. Ҳалокат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида худди шундай ҳаво ҳалокати Таиланднинг Пхетчабури провинцияси қирғоқларида содир бўлган.

Сўнгги хабарлар