Сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлардан 1000 нафар болалар «Балдаурен» ўқув-соғломлаштириш марказида дам оладилар

ASTANA. Kazinform - Келгуси ҳафта “Балдаурен” Республика ўқув-соғломлаштириш марказида янги мавсум бошланади. Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, бу йил ёзда унга жами 6000 дан ортиқ болалар ташриф буюрадилар, деб хабар беради Кazinform агентлиги ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Оромгоҳ
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги

Ёз мавсумида Республика ўқув-соғломлаштириш марказида болаларнинг маънавий-ахлоқий, ватанпарварлик ва жисмоний камолотини йўлга қўйиш каби турли йўналишларда 15 кунлик беш сменали машғулотлар ташкил этилади.

— Жорий йил бошидан буён марказда барча ҳудудлардан 5 минг 800 нафар, жабрланган ҳудудлардан 842 нафар болалар дам олди. Келгуси ҳафтада Атирау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларидан яна 17 нафарга яқин бола янги мавсумга келади. Ёз охиригача сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлардан 1000 нафарга яқин болаларни қамраб олиш режалаштирилган, деб хабар берди “Балдаурен” Республика ўқув-соғломлаштириш маркази матбуот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, марказ таркибига турли таркибий бўлинмалар: таълим, тарбия, тиббиёт, спорт мажмуалари киради.

Сув тошқинлари бошланганидан буён 1083 нафар болалар турли республика соғломлаштириш марказларида дам олди. Ёзда яна 3,7 минг нафарга яқин болани дам олиш билан қамраб олиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар