Сунъий интеллект соҳасида 10 миллиард тенгелик 62 та лойиҳа амалга оширилмоқда - вазир

ASTANA. Kazinform - Айни пайтда 500 га яқин олим сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.

жасанды интеллект
Фото: Еңбек және халықты әлеуметтік қорғау министрлігі

“Ҳукумат сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотларни тизимли равишда қўллаб-қувватламоқда. Молиялаштириш мақсадли ва грант дастурлари орқали амалга оширилади. Айни пайтда сунъий интеллект соҳасида умумий қиймати 9,7 миллиард тенге бўлган 62 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Асосий ижрочилар қаторига Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети, Л.Н. Гумилёв номидаги Евроосиё Миллий университети, Ахборот ва ҳисоблаш технологиялари институти, Astana IT University ва бошқа олий ўқув юртлари ва илмий ташкилотлар. Муҳими, 40 ёшгача бўлган ёш олимлар томонидан 26 та лойиҳа амалга оширилаётгани янги авлод тадқиқотчилари фаоллигидан далолат беради. Лойиҳалар илм-фаннинг еттита устувор йўналишини қамраб олади. Улар орасида сунъий интеллект бўйича тадқиқотлар асосан илғор ишлаб чиқариш, рақамли технологиялар ва коинотга қаратилган”, – деди С.Нурбек.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда сунъий интеллект соҳасида 11 та вилоятдан 27 та университет ва 6 та илмий муассаса фаол иш олиб боряпти. Тадқиқотларда жами 479 нафар олим иштирок этяпти.

“Лойиҳалар тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, робототехника, транспорт инфратузилмаси каби турли соҳаларни қамраб олади”, – дейди вазир.

Сўнгги хабарлар