Сўнгги икки йилда Алматида 1 миллиондан ортиқ дарахт кўчати экилди

ALMATY. Кazinform – Бу йил мегаполисда 290 километр маҳаллий суғориш тизимлари қурилади. Бу дарахтлар, буталар ва гулларни суғориш сифатини яхшилайди.

дарахтлар
Фото: Алмати шаҳар ҳокимлиги

Алмати ҳокимлигининг хабар беришича, шаҳар атрофини кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Йил бошидан буён мегаполисда бўйи 6 метрдан ортиқ бўлган 2 минг туп йирик дарахт кўчатлари, жумладан, шумтол, жўка, кумушранг заранг, қайроғоч, қарағай, кўк ва яшил арча ўтқазилди.

дарахтлар
Фото: Алмати шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, ҳар бири 2,5 метр баландликдаги 20 минг тупга яқин кўчат ва 10 минг тупдан ортиқ бута экилди. Кузда баландлиги 4 метрдан 6 метргача бўлган яна 4 минг туп йирик дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

– Сўнгги икки йилда Алматида 1 миллиондан ортиқ дарахт ва бута экилди. Яшил майдонларга ғамхўрлик қилишнинг замонавий усуллари натижасида кўчатларнинг омон қолиш даражаси 70 фоиздан 90 фоизга ошди. Доимий ободонлаштириш моделига ўтиш доирасида кўп йиллик ўсимликларнинг улуши ортиб бормоқда. 2025 йилга бориб шаҳарда 120 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда гуллар етиштирилади. Унинг 64 фоизи кўп йиллик ўсимликлардир, — дея хабар беради ҳокимлик.

дарахтлар
Фото: Алмати шаҳар ҳокимлиги

Бундан ташқари, суғоришни таъминлашга устувор аҳамият берилади. Икки йилда шаҳарда 500 километр автосуғориш ва томчилатиб суғориш тармоқлари қурилди, 2025 йилда яна 290 километрни қуриш режалаштирилган. Бу 1 миллион тупгача дарахтни суғориш имконини беради.

суғориш
Фото: Алмати шаҳар ҳокимлиги

– Катта дарахтларни танлаш, автоматик суғоришни жорий этиш, кўп йиллик ўсимликлар улушини ошириш замонавий ва илмий асосланган ечимлардир. Кўчатлар қуришининг 10 фоизга камайтирилгани кўрилаётган чора-тадбирлар самарасидан яққол далолатдир, – дейди Жазкен Жиембаев номидаги карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш институти кафедра мудири Нуржан Мухамадиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алматида сайёҳлар сони рекорд даражага етгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Сўнгги хабарлар