Суғориш мавсуми: Туркистон вилоятида «Машканал» тозалаш ишлари бошланди

TURKЕSTАN. Kazinform – Қишлоқ хўжалиги учун қўшимча сув захирасини таъминлаш мақсадида «Казводхоз» РДК Туркистон филиали Сирдарёдан насос станциясигача сув етказиб берувчи «Машканал» сув олувчи каналида механик тозалаш ишларини бошлади.

п
Фото: ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

Тозалаш ишлари 2,6 км узунликдаги каналда олиб борилмоқда. Ушбу канал Сирдарё дарёсидан ГНС-1 насос станциясига сув етказиб беради.

ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги маълумотига кўра, барча ишлар 25 июлга қадар тўлиқ якунланади. Шунингдек, «Достиқ» каналига ҳар сонияда қўшимча 10 куб метр сув юборилиши режалаштирилган.

Канални тозалаш «Достиқ» халқаро канали қуйи оқимида жойлашган фермер хўжаликларини сув билан таъминлаш сифатини яхшилайди ва «Казводхоз»нинг Туркистон филиалига тегишли каналларда сув сатҳи ошишига хизмат қилади.

“Олиб борилаётган ишлар «Машканал»нинг келаси йили қум-қоққа тўлиб қолишининг олдини олади. Бу канални бошқа фаслларда тозалашнинг иложи йўқ, чунки у пайтларда бутунлай сув билан тўлиб туради”, – деди «Казводхоз» Туркистон филиали директори ўринбосари Серик Тойтанов.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон жанубидаги Суғориш мавсуми жорий йилда одатдагидан 20 кунга олдин бошланган. Бунинг сабаби — юқори ҳарорат ва ёмғир ёғмаслиги. Туркистон вилоятида каналлар бўйлаб навбатма-навбат сув бериш тизими ташкил этилган. Ҳозирда ҳудудда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун 2,82 миллиард куб метр сув олиб келинмоқда.

Сўнгги хабарлар