Скляр Эрон Президентининг ташрифи ҳақида: икки мамлакат ўртасида фойдаланилмаган салоҳият кўп
ASTANА. Кazinform — ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиённинг мамлакатга расмий ташрифи ҳақида фикр билдирди.
— Бизда икки томонлама ҳамкорликда фойдаланилмаган салоҳият кўп. Бу мамлакат Каспий денгизи бўйлаб бизнинг қўшнимиз. Биз ушбу фойдаланилмаган салоҳиятдан фойдаланиш учун фаол ишлашимиз керак, — деди Роман Скляр Ақордада оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволига жавобан.
Аввалроқ Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга расмий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиённи кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Томонлар ҳозирда олий даражада музокаралар олиб бормоқда. Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда Қозоғистон-Эрон ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.