Си Цзиньпин АҚШ билан савдо уруши шароитида Вьетнам, Малайзия ва Камбоджага боради

ASTANA. Kazinform – Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 14-18 апрель кунлари Вьетнам, Малайзия ва Камбоджага давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Си Цзиньпин
Фото: Kazinform

Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби То Лам ва Вьетнам президенти Лионг Кионгнинг таклифига биноан Хитой раиси Си Цзиньпин 14-15 апрель кунлари Вьетнамга давлат ташрифи билан боради, деб жума куни Хитой ТИВ расмий вакили хабар берди.

У шунингдек, Малайзиянинг Олий ҳокими Иброҳим Султон Искандар ва Камбоджа қироли Нородом Сихамонининг таклифига биноан 15-18 апрель кунлари Малайзия ва Камбоджага давлат ташрифи билан боради.

Вьетнам, Малайзия ва Камбоджа Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) аъзоларидир. 2024 йилда Хитойнинг АСЕАН давлатлари билан савдо айланмаси 982,33 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

1967 йилда ташкил этилган АСЕАНга Бруней, Камбоджа, Индонезия, Лаос, Малайзия, Мьянма, Филиппин, Сингапур, Таиланд ва Вьетнам каби давлатлар киради.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп аввал Хитойга солинадиган божларни 125 фоизга, кейинчалик 145 фоизгача оширган эди.

Сўнгги хабарлар