Шри-Ланка йил бошидан бери туризмдан 2,6 млрд доллардан ортиқ даромад олди
Шри-Ланканинг туризмдан тушган даромади дастлабки ўн ойда 2,66 миллиард долларга етди, деб хабар беради Kazinform Синьхуага таяниб.
Шри-Ланканинг 2025 йилнинг дастлабки ўн ойидаги туризмдан тушган даромади 2,66 миллиард долларни ташкил этди. Шри-Ланка Марказий банкининг маълумотларига кўра, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 4,9 фоизга кўп.
Октябрь ойида туризмдан тушган даромад 186,1 миллион долларга етди.
Шри-Ланка Туризмни ривожлантириш бошқармасининг маълумотларига кўра, январдан 12 ноябргача мамлакатга 1,9 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган.
Ҳиндистон мамлакатнинг энг йирик бозори бўлиб қолмоқда. Ушбу мамалакатдан 443 622 сайёҳ ташриф буюрган.
Кейинги ўринларда Буюк Британия (180 592 киши ташриф буюрган), Россия (144 308), Германия (123 053) ва Хитой (115 400) туради.