10:10, 31 Октябрь 2022 | GMT +5
Шорт-трек бўйича Қозоғистон терма жамоаси Монреалда Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Канаданинг Монреал шаҳрида бўлиб ўтган шорт-трек бўйича Жаҳон кубогида Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 5000 метрга эстафетада кумуш медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасининг Telegram-каналига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Монреалда бўлиб ўтган шорт-трек бўйича жаҳон чемпионати финалига чиққанди. Биринчи ярим финалда спортчилар иккинчи натижани кўрсатишди. Бу уларга медаллар учун курашда қолиш имконини берди, чунки ҳар бир ярим финал пойгасидан дастлабки икки жамоа финалга йўлланма олди.
Видеодан кадр / t.me/olympickz