Шимолий Орол денгизи ҳажмини ошириш бўйича белгиланган вазифалар муддатидан олдин бажарилмоқда

ASTANА. Кazinform — Сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясида Шимолий Орол денгизи ҳажмини ошириш бўйича белгиланган вазифалар муддатидан олдин бажарилмоқда. Бу ҳақда ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шимолий Орол денгизи
Фото: Pinterest

Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида берган топшириқлари ижроси доирасида Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги томонидан Шимолий Орол денгизи суви ҳажмини ошириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

2023 йилдан ҳозиргача Шимолий Орол денгизидаги сув ҳажми 24,1 миллиард куб метрга етди. Бу вақт ичида денгизга 5 миллиард куб метр сув чиқарилган. Шундай қилиб, Шимолий Орол денгизи ҳажмини ошириш бўйича Сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар муддатидан олдин бажарилмоқда.

Концепцияга кўра, 2025 йилгача денгиздаги сув ҳажмини 20,6 миллиард куб метрга етказиш режалаштирилган эди. Дастлабки режага кўра, 2030 йилга бориб Шимолий Орол денгизи ҳажмини 27 миллиард куб метрга етказиш керак эди. Жорий кўрсаткичларга 2029 йилда эришиш режалаштирилган.

– Айни пайтда Жаҳон банки гранти эвазига Шимолий Орол денгизини сақлаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда. Маҳаллий аҳолининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Ақшатау ва Қамистибас кўл тизимларида сув сатҳини барқарорлаштириш учун сув таъминоти тизими қурилмоқда ҳамда Кўкорол тўғонини 2 метрга ошириш варианти кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа Шимолий Орол денгизи суви ҳажмини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, Сирдарё дельтасини тиклаш, денгиз тубидан шўр чўкмаларни оқизишни камайтириш, Қизилўрда вилоятида балиқчиликни ривожлантириш, маҳаллий аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган, – дейди Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Орол денгизида қанча сув бор эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар