Шардара сув омборидан сув Ўзбекистонга келишув асосида етказиб берилади - ҚР Сув вазирлиги

ASTANA. Kazinform - Шардара сув омборидан сув истеъмоли билан боғлиқ вазиятни вазирнинг биринчи ўринбосари Нурлан Алдамжаров тушунтирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

 Шардаринское водохранилище
Фото: акимат Туркестанской области

Вазир ўринбосарига савол берилди: нима учун Шардара сув омборидан Ўзбекистон ҳудудига сув етказиб берилмоқда?

“Сирдарёда сув оқими асосан октябрдан майгача бўлган даврда ҳосил бўлади. Бу вақтда Шардара сув омборига тушадиган сув улуши ортади. Умуман, Шардара сув омборига оқиб тушадиган сувнинг йиллик ҳажми қарийб 12 миллиард куб метрни ташкил этади. Туркистон ва Қизилўрда вилоятларини тўлиқ таъминлаш учун 15 миллиард куб метр сув керак”, - деди Алдамжаров.

Унинг сўзларига кўра, ушбу эҳтиёжни қондириш мақсадида йил бошида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сув тақсимоти бўйича расмий шартнома тузилган.

“Мазкур шартнома асосида Шардарага 12 миллиард куб метрдан ортиқ сув кирса, ортиқча сув икки давлат ўртасида тенг тақсимланади. Ўтган йилнинг октябрь ойидан жорий йилнинг апрелигача бўлган даврда Шардарага 12 миллиард 760 миллион куб метр сув келган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 14,9 миллиард куб метрга етди”, – дея тушунтирди вазир ўринбосари.

Сўнгги хабарлар