14:42, 14 Июль 2025 | GMT +5
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони ChatGPTни катта фарқ билан ютди
ASTANA. Kazinform – ChatGPT сунъий интеллект тизими норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга ютқазди. Бу ҳақда 34 ёшли шахматчи ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Гроссмейстернинг айтишича, сафар пайти зерикиб қолгани учун ChatGPT билан онлайн шахмат ўйнашга қарор қилган. 53 та юришдан иборат партияда норвегиялик шахматчи сунъий интеллектни катта фарқ билан мағлуб этиб, ҳатто бирорта ҳам тош йўқотмаган.
Шунингдек, Карлсен сунъий интеллектдан унинг ўйин даражасини баҳолашни сўраган. Чат-бот унинг рейтинги FIDE ёки USCF тизими бўйича тахминан 1800–2000 атрофида, деб жавоб берган. Бироқ Карлсеннинг асл рейтинги анча юқори — 2839.
Шахмат ҳамжамияти ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари чат-ботнинг бундай баҳосини ҳазил сифатида қабул қилган.