22:10, 07 Декабрь 2023 | GMT +5
Сейшел оролларида кучли портлашдан кейин фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Портлаш Маэ оролининг шарқий соҳилидаги савдо бинолари ва яқинидаги турар-жой биноларини вайрон қилган. Уйлари вайрон бўлиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Айрим аҳоли эвакуация қилинган, бир неча киши жароҳатланган.
Портлаш маҳаллий вақт билан тахминан соат 02:00да портловчи моддалар сақланадиган қурилиш компаниясида содир бўлган.
Портлаш жойидан 4 км узоқликда жойлашган халқаро аэропорт ҳам зарар кўрган.
"Халқаро аеропорт ҳамон ишламоқда ва ташриф буюрувчилар учун ороллараро паром қатнови ишламоқда", - дейилади мамлакатнинг расмий Х саҳифасида.
Мактаблар ёпилган ва шифохоналар фақат шошилинч ёрдам кўрсатмоқда.
Кучли ёғингарчилик оқибатида оқова сувлар океанга оқиб тушди ва одамларга чўмилишдан қочиш тавсия қилинди.