Сержо Маттарелла Қасим-Жомарт Тоқаевга Италиянинг олий мукофотини топширди
ASTANА. Кazinform — Сержо Маттарелла Қасим-Жомарт Тоқаевга Италиянинг олий мукофоти – “Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун” орденини топширди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

– Мамлакатимизнинг ушбу юксак мукофоти фақат Италия билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган давлат раҳбарларига берилади. Дунё тартибини таъминлаш ва тинчликни сақлашга қаратилган фаолиятингизни юксак қадрлаймиз. Шунингдек, Италия ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшаётган доимий ҳиссангиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Сизга топширилган ушбу мукофот Республикамиз олдидаги хизматларингиздан далолатдир, – деди Италия Президенти.
Қасим-Жомарт Тоқаев ўз миннатдорчилигини билдириб, Италиянинг олий давлат мукофотини Сержо Маттарелла қўлидан олиш катта шараф эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Италия Президенти Сержо Маттареллани биринчи даражали “Достық” ордени билан тақдирлаган эди.