Серик Жуманғарин Нью-Йорк фонд биржасига ташриф буюрди
ASTANA. Kazinform – Жаҳон банки ва ХВЖнинг йиллик сессияларида иштирок этиш доирасида Қозоғистон бош вазири ўринбосари, миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин бошчилигидаги делегация Нью-Йорк фонд биржасига (New York Stock Exchange, NYSE) ташриф буюрди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Биржа фаолияти ва асосий йўналишлари ҳақида NYSE стратегик операциялар ва корпоратив алоқалар бўлими бошлиғи Уилл Гудвин гапирди.
NYSE вакиллари Қозоғистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш имкониятлари, шунингдек, йирик миллий компанияларни давлат иштирокида биржага жойлаштириш истиқболлари билан боғлиқ барча саволларга батафсил жавоб бердилар ҳамда савдоларни ташкил этиш ва эмитентлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Ташриф якунида делегация савдо майдончаси иши ва биржа механизми билан танишди.
Нью-Йорк фонд биржаси (NYSE) - дунёдаги энг йирик ва энг қадимги савдо майдончаларидан бири бўлиб, Америка ва жаҳон фонд бозорининг рамзи ҳисобланади. Нью-Йоркдаги Уолл-стритда жойлашган фонд биржаси листинг компанияларининг акциялари, облигациялари ва бошқа молиявий воситалари билан савдо қилади. Бугунги кунда NYSE Interсontinental Exchange (ICE) холдинг компанияси таркибига киради. Бу электрон технология ва анъанавий "жонли" савдони бирлаштирган замонавий савдо экотизимидир.