Саудия Арабистони Лочинлар клуби Қозоғистонда ноёб қушларни табиатга қайтарди
ASTANA. Кazinform – Саудия Арабистони Лочинлар клуби Қозоғистондаги Олтин Емел давлат миллий табиат боғида лочинларни табиий яшаш жойларига қайтариш тадбирини ўтказди. «Haddad» халқаро дастури доирасида амалга оширилган ушбу ташаббус йўқолиб кетиш хавфи остида турган лочинлар турига мансуб қушларни табиий яшаш жойларига қайтариш ва уларнинг табиий кўпайиш даражасини оширишга қаратилган, деб хабар беради UNА.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Олтин Емел миллий боғи тасодифан танланмаган. Бу ҳудуд лочинларнинг уя қуриш даври учун идеал, очиқ ландшафти ва озиқ-овқат ресурсларининг мўллиги билан ажралиб туради.
Тадбир давомида Саудия Арабистони Лочинлар клуби раисининг ўринбосари Аҳмад Ал-Хабабий ушбу лойиҳанинг экологик мувозанатни сақлашдаги аҳамиятини таъкидлади.

– Бугунги кунда лочинлар энг кўп йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи қушлар қаторига киради. Шу муносабат билан Саудия Арабистони Лочинлар клуби «Haddad» дастурини ишга туширди. Бизнинг мақсадимиз — лочинларнинг табиатдаги барқарорлигини қўллаб-қувватлаш. Ички дастур доирасида биз хорижий ҳамкор давлатлар ҳудудларида лочин ва итолғилар сонини кўпайтирамиз, халқаро дастур доирасида эса Қозоғистон каби мамлакатларда лочин ва итолғиларни табиий яшаш жойларига қайтарамиз, — дейди Лочинлар клуби раиси.
Қозоғистон томони ушбу ташаббусни юқори баҳолади ва бу икки мамлакат ўртасидаги экологик ҳамкорликдаги муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Қанат Бозимбаев Саудия Арабистонига табиатни муҳофаза қилишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
— Биз лочинларнинг Олтин Емел қўриқхонаси осмонига қайта жонланлангани учун жуда миннатдормиз. Бу ноёб қушларни йўқолиб кетишдан сақлаб қолишга қаратилган саховат ва ғамхўрлик белгисидир. Бу қадам келажак авлодлар учун бебаҳо совға бўлади, — дейди у.
Ўз навбатида, Олтин Емел давлат миллий табиат боғи раҳбари Қуат Байтурбаев ҳам миннатдорчилик билдирди ва келажакда қушлар доимий равишда кузатилишини айтди.

– Биз Саудия Арабистони Лочинлар клуби билан биргаликда ушбу қушларнинг хавфсизлигини таъминлаймиз. Биз қўриқхонада лочинларнинг кўпайиш жараёнини диққат билан кузатиб борамиз. Ушбу хайрли ташаббус бизнинг қўриқхонамизда амалга оширилганидан фахрланамиз, – дейди Қуат Байтурбаев.
Шуни таъкидлаш керакки, маросимда Саудия Арабистонининг Қозоғистондаги элчихонаси, Ёввойи табиатни ривожлантириш миллий маркази, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ва Зоология институти мутахассислари иштирок этишди.