Сарвиноз Бекмуратова Ўзбекистон шахматчи қизлари орасида рекорд ўрнатди

TASHKENT. Kazinform — Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) томонидан ўзбекистонлик шахматчи Сарвиноз Бекмуратовага аёллар ўртасида ФИДЕ спорт устаси унвони берилди, деб ёзади UzA.

Сарвиноз Бекмуратова
Фото: UzA

Маълум қилинишича, 12 ёшли Сарвиноз Бекмуратова хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон тарихидаги энг ёш ФИДЕ спорт устаси унвонига сазовор бўлди.

Ахборотда бундан етти йил муқаддам, яъни 2019 йил Умида Омонова 13 ёшида мазкур унвонга сазовор бўлгани ёзилган.

Эслатиб ўтамиз, Бибисара Асаубаева шахмат бўйича уч карра жаҳон чемпиони бўлди.

Сўнгги хабарлар