Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди

SAMARQAND. Kazinform –  Олий даражадаги Ўзбекистон-Италия музокаралари якунида халқаро Конгресс-марказида Самарқанд шаҳридаги кўчага Рим шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди, деб ёзади ЎзА.

Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу қарор чуқур тарихий ва маданий алоқалар, стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги юксак даражасини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон ва Италия халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурмат рамзи сифатида қабул қилинганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони бир қатор муҳим ҳужжатларни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

 

Сўнгги хабарлар