Самарқандда 7 тонна палов пиширилади

TASHKENT. Kazinform — 1-3 август кунлари "Самарқанд оши" фестивали шаҳарнинг турли жойларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда вилоят Туризм бошқармаси бошлиғи Жўрабек Суюновнинг сўзларига асосланиб, SputnikUzbekistan ахборот агентлиги хабар берди.

палов
Фото: ЎзА

Фестиваль дастуридан 200 дан ортиқ ошпазлар ўртасида танловлар, 20 дан ортиқ турдаги палов тайёрлаш, пазандачилик бўйича маҳорат дарслари, турли мамлакатлар миллий таомлари намойиши, ҳунармандчилик ва шарқона ширинликлар кўргазмалари, маданий-кўнгилочар тадбирлар ўрин олган. “Боқий шаҳар” боғида 7 тонна самарқанд паловини тайёрлаш жараёни фестивалнинг асосий воқеаси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль бамперлари ишлаб чиқариш ҳажми 27,1 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди.

Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 22,5 % га ўсган.

Ўзбекистонда ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди.

Ўзбекистонда пайпоқ ишлаб чиқариш ҳажми 15,5 % га ошган.

Сўнгги хабарлар