Саида Мирзиёева Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари бўлди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи янги лавозимга тайинланди.

Саида Мирзиёева
Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими жорий этилди. Мирзиёева Саида Шавкатовна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди”, – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.

С. Мирзиёева Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисод фанлари номзоди.

Саида Мирзиёева 2023 йил август ойидан Президент ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган, унгача эса, 2022 йилнинг ноябрь ойидан Президент Администрацияси ижро аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати секторига масъул эди.

Сўнгги хабарлар