Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 259 киши коронавирус юқтирди

ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 259 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
None

21 декабр ҳолатига кўра, коронавирусдан 2 234 нафар бемор даволанмоқда (-2 127+ ва 107 КВИ-), улардан 311 нафари шифохоналарда, 1 923 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ юқтирганлар орасида 10 киши оғир аҳволда, 4 нафар бемор ўта оғир аҳволда, 2 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин 182 қозоғистонлик ушбу касалликка чалинган эди.

Сўнгги хабарлар