Руслан Желдибай Иккинчи Марказий Осиё медиа-форумида иштирок этиш учун келган медиа вакиллари билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Бу ҳақда ҚР Президентининг маслаҳатчиси – Матбуот котиби Руслан Желдибай ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қазақстан қытайлық медиакорпорациямен бірлескен тележобаны іске қоспақ
Фото: https://t.me/ruslanzheldibay

«Астана шаҳрида Иккинчи Марказий Осиё медиа-форуми бошланади. Ва куни кеча мен ушбу форумда иштирок этиш учун келган Хитойнинг CGTN медиа корпорацияси ва хабар тарқатиш соҳасида жаҳон етакчиси ҳисобланган Al Jazeera халқаро телекомпанияси раҳбарлари билан учрашдим”, — деб ёзади у.

Қазақстан қытайлық медиакорпорациямен бірлескен тележобаны іске қоспақ
Фото: https://t.me/ruslanzheldibay

Матбуот котибининг сўзларига кўра, CGTN бош муҳаррири ўринбосари Дин Юн билан медиаиндустриядаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган. Хусусан, Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришга кўмаклашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

«Биз ўз навбатида қўшма телелойиҳани ишга туширишни таклиф қилдик. Бундай ташаббус икки мамлакат халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни жонлантиришга хизмат қилади», – деди Руслан Желдибай.

Қазақстан қытайлық медиакорпорациямен бірлескен тележобаны іске қоспақ
Фото: Руслан Желдібайдың Telegram арнасынан

 

Сўнгги хабарлар