Россияда 1 сентябрдан бошлаб дорихоналар учун янги қоида кучга киради
MOSCOW. Kazinform – 1 сентябрдан бошлаб, агар фармацевтлар дорихоналарда харидорларга дори-дармонларнинг арзонроқ аналоглари ҳақида маълумот бермаса, уларга 100 мингдан 200 минг рублгача маъмурий жарима солиниши мумкин. Бу ҳақда ТАСС агентлигига О.Е. Кутафин номидаги Москва давлат юридик университети тиббий ҳуқуқ кафедраси доценти Алексей Кубишкин маълум қилди.

Маъмурий жарима миқдори 100 мингдан 200 минг рублгача бўлиши мумкин.
“2025 йил 29 апрелдаги №259 Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган, тиббий қўлланиш учун мўлжалланган дори воситалари дорихона амалиётининг тегишли қоидалари 15-бандига мувофиқ, дорихона ходимлари ёки бошқа дори воситалари чакана савдо субъектлари ўз вазифаларига кўра харидорларга арзон дориларнинг борлиги ҳақида маълумот бериши шарт”, – деди ҳуқуқшунос.
У 2011 йил 21 ноябрдаги №323-ФЗ «Россия Федерациясида фуқароларнинг соғлиғини сақлаш асослари тўғрисида»ги Федерал қонуннинг 74-моддаси 2-қисми 4-бандчасида фармацевтлар ва дорихона ташкилотлари раҳбарлари арзон дорилар ёки тиббий буюмлар мавжудлигини яширишга ҳаққи йўқлиги аввалдан кўрсатилганини эслатди. Бироқ, янги норма ушбу талабни янада аниқлайди.
“Бундай аниқлик қонунчиликдаги ноаниқликни бартараф этиш учун зарур. Бу талабнинг амалда ижро этилиши учун, дорихона раҳбарлари ўз ходимларининг тегишли малака кўникмаларини ривожлантириш ва назорат қилишга мажбур. Шунингдек, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг (МҲТК) 14.1-моддаси 4-қисмига мувофиқ, 100-200 минг рубль миқдорида жарима солиш имконияти назарда тутилган”, – деди Кубишкин.
Унинг таъкидашича, бу норма фуқароларнинг қулай дори-дармон билан таъминланиш ҳуқуқини сақлаш учун зарур, айниқса, фуқароларнинг молиявий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда. Шу билан бирга, янги қоидалардаги аниқлаштириш фармацевтик компаниялар ва дорихоналар учун молиявий таваккалчиликни сезиларли оширмайди.