Россия шоколадининг энг йирик импортчилари — Қозоғистон ва Озарбайжон

ASTANА. Кazinform — 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида Россия энг кўп шоколадни Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистонга сотган. Бундан ташқари, Хитой ва Германия ҳам етакчи импортёрлар ўнталигига кирди, деб ёзади Oxu.Az БМТ Comtrade платформаси маълумотларига таяниб.

шоколад
Фото: Pixabay.com

Россия шоколадининг асосий импортчиси Қозоғистон ҳисобланади. 2025 йилнинг январь-апрель ойларида ушбу мамлакатга импорт қилинган шоколаднинг умумий қиймати 78,3 миллион долларни ташкил этди.

Иккинчи ўринда Озарбайжон жойлашган бўлиб, бу мамлакатга экспорт қилинадиган шоколад қиймати қарийб уч баробар кам – 23,4 миллион доллар. Кейинги ўринларда:

  • Ўзбекистон — 21,4 миллион доллар,
  • Қирғизистон — 14,7 миллион доллар,
  • Грузия - 8 миллион доллар.

Россия шоколадини харид қилиш бўйича Хитой олтинчи ўринда – 7,4 миллион доллар. Ундан кейинги ўринларни Арманистон, Сербия ва Молдова эгаллаган бўлса, Германия 2,1 миллион долларлик импорт билан кучли ўнликни якунлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги илк шоколад музейи очилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар