Россия Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади
ASTANA. Kazinform – Россия Президенти Владимир Путин ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади. Табрик Кремль расмий сайтида эълон қилинган.

- Ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелули!
Сизни туғилган кунингиз билан чин юракдан табриклаймиз.
Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссангизни юксак қадрлаймиз. Ишончим комилки, бу муносабатлар қардош Россия ва Қозоғистон халқлари фаровонлиги, Евроосиё иттифоқида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида келгусида ҳам самарали давом этади.
Қасим-Жомарт Кемелули, Сизга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, фаровонлик, давлат келажаги йўлидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат билан, Владимир Путин”, — дейилади Россия президентининг табрикномасида.