Россия коронавирус юқтирганлар сони бўйича иккинчи ўринга чиқди

MOSKVA. TASS-Kazinform - Россияда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 232 243 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат инфекцияга қарши кураш федерал тезкор штаби маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
None
None

Россия расмий тасдиқланган ҳолатлар сони бўйича Испанияни ортда қолдирган. Аммо шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Испанияда апрель ойқи охирларидан бошлаб фақат ПЦР-тестлар натижаларигина инобатга олинаяпти. Унгача эса коронавирус антижисмларига ўтказилган тестлар натижалари ҳам ҳисобланганди. Шу боис расмий рақамлан камайган: 25 апрельда 223,7 мингта ҳолат ҳақида маълум қилинган бўлса, 26 апрельда бу рақам 207,6 мингга туширилди.

Сўнгги 24 соат ичида Россияда яна 10 899 одам касалланганлиги аниқланган, душанба куни эса 11 656 та ҳолат ҳақида хабар берилганди.

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 1 437 916 та ҳолат қайд этилган, шундан 80 мингдан зиёд бемор вафот этган.

Сўнгги хабарлар