Робототехника бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистон жамоаси 12 та совринни қўлга киритди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон робототехника жамоаси FIRST жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, 12 та совринни қўлга киритди ва ўқувчиларининг юқори даражадаги тайёргарлигини исботлади, деб хабар беради ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.
Мусобақалар George R. Brown Convention Centerдаги анжуманлар марказида бўлиб ўтди ва бутун дунёдан 50 мингдан ортиқ иштирокчиларни бирлаштирди. Қозоғистондан рекорд даражадаги 225 ўқувчидан иборат делегация иштирок этди.
Тўрт кунлик мусобақадан сўнг, Қозоғистон жамоалари барча тоифаларда юқори натижаларни кўрсатдилар.
Кичик тоифа FIRST LEGO League Explore доирасида Алмати шаҳридан “Alem Innovators” жамоаси Core Values Award номинациясида ғолиб бўлди, шунингдек Haileybury Astana мактабининг DeepSeekers жамоаси Team Model Award мукофотига сазовор бўлди.
Ўрта тоифа FIRST LEGO League Challenge бўйича Туркистон вилоятидан Tolebi Daryn жамоаси дунёнинг топ-5лигига кириб, Champions Award финалчисига айланди. Алмати шаҳридан Fiztex жамоаси Core Values Gracious Professionalism Award номинациясида ғолиб бўлди. Орал шаҳридаги интеллектуал мактабининг Tidal Tumble жамоаси робот ўйинида 545 баллдан 535 балл тўплаб, энг яхши натижалардан бирини кўрсатди.
БИЛ Щучинск шаҳридаги Celestial ва Panheya жамоалари илк бор Қозоғистон номидан топ-8 қаторига кириб, плей-офф босқичида альянс капитанларига айланди. Haileybury Astana мактабининг Nomadic Dragons жамоаси чорак финалга чиқиб, ўз дивизионида топ-4 альянс қаторига кирган ягона қозоғистонлик жамоа бўлди.
Қозоғистон терма жамоасининг ютуқлари тизимли тайёргарлик ҳамда Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги, USTEM Foundation ва «Дарын» республика илмий-амалий маркази қўллаб-қувватлаши натижасидир.
2020 йилдан буён Қозоғистон FIRST халқаро ҳаракатида ўз позициясини мустаҳкамлаб бормоқда.