Римда Абай ҳайкали ўрнатилади
ASTANА. Кazinform — Бу йил Римда қозоқ шоири Абай Қўнонбойулининг ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Акордада Италия Президенти Сержо Маттарелла билан музокаралардан сўнг берган қўшма баёнотида маълум қилди.

— Мулоқот чоғида маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратдик. Бугун пойтахт кўчаларидан бирига буюк итальян сайёҳи Марко Поло номи берилди. Келгуси йили Италияда “Кўчманчилар олтини” кўргазмаси бўлиб ўтади. Шунингдек, Неаполдаги қадимий Сан-Карло театрида Абай операсини саҳналаштириш режалаштирилган. Бу йил Римда қозоқ шоири Абай Қўнонбойулининг ҳайкали ўрнатилади. Фурсатдан фойдаланиб, Италия халқига ушбу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорчилик билдираман. Биз буни қозоқ маданий меросига бўлган ҳурмат ва самимий дўстлик ифодаси сифатида қабул қиламиз. Бундай маърифий тадбирлар халқларимизни янада яқинлаштириши шубҳасиз, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Италия Президенти Сержо Маттареллани биринчи даражали “Достық” ордени билан тақдирлаган эди.