Режеп Таййип Эрдоған Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди
ASTANА. Кazinform – Туркия Президенти Қозоғистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
– Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Қозоғистонга расмий давлат ташрифи билан келди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 13-14 май кунлари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Астанага давлат ташрифи билан келиши ҳақида хабар берган эдик.