Президентга Кўкшетау шаҳридаги “Көк шалғын” лойиҳаси таништирилди

ASTANА. Kazinform — Кўкшетау шаҳрида “Көк шалғын” ягона жамоат майдонини шакллантириш лойиҳаси концепциясига кўра, Мангу олов, Шон-шараф хиёбони, Мустақиллик майдони ва Сағдиев кўчаси каби шаҳарнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларини ўзининг уйғун архитектураси ва дизайн ечимлари билан ажралиб турадиган ягона сайёҳлик масканига бирлаштириш режалаштирилган.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Кўкшетау ҳокими Ануар Кумпекеевнинг айтишича, лойиҳа доирасида ҳудудни ободонлаштириш, шунингдек, автоматик суғориш тизими, қуруқ фаввора, декоратив чироқлар, бежирим ўриндиқлар ўрнатиш кўзда тутилган.Қопа кўли ва янги қирғоқни боғлайдиган майдон шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай муҳитга айланади. Жами 7,5 гектарга яқин майдон ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилади.

Президентга “Тоза Қозоғистон” умумхалқ акцияси доирасида Кўкшетау шаҳрида 7 мингдан ортиқ дарахт экилгани ҳақида маълум берилди. Йил охиригача уларнинг сони 11 мингга етади.

Сўнг Давлат раҳбари жорий йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилган янги қирғоқ билан танишди.

Сўнгги хабарлар