Президентга Шимолий Қозоғистон вилоятининг ривожланиш суръатлари тўғрисида ҳисобот тақдим этилди

ASTANA. Kazinform — ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими Ғауез Нурмухамбетовни қабул қилди, деб хабар бермоқда Ақорда матбуот хизмати.

Аким СКО отчитался Президенту о социально-экономическом развитии региона
Фото: Ақорда

Мамлакат раҳбарига ҳудуднинг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида ҳисобот берилди.

Ҳокимнинг маълум қилишича, бу йил ёғлиқ ва ем-хашак экинлари майдони кенгайтирилган. Навларни янгилаш даражаси 11,2 фоизга етган, сув тежовчи технологиялар жорий этилмоқда. «Кең Дала 2» дастури доирасида деҳқонларга 97 миллиард тенге ажратилган. Давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 24 фоизга ошган.

Президентга Шимолий Қозоғистон вилояти сут ишлаб чиқариш бўйича мамлакатдаги биринчи учликка кирадигани, шунингдек, сут мажмуалари сони бўйича етакчи экани маълум қилинди.

Ғауез Нурмухамбетов ҳудудда умумий қиймати 893 миллиард тенгени ташкил этувчи 52 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётганини маълум қилди. Бу орқали 7,5 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Жорий йилда 332 минг квадрат метр турар жойни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда 5 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди, йил охиригача яна 11 та объектнинг қурилиши якунланиши кутилмоқда. Ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатлами учун жорий йилда 258 та хонадон сотиб олинади.

«Келажак мактаблари» миллий лойиҳаси доирасида Петропавл шаҳрида 600 ўринли замонавий мактаб қурилди. Шунингдек, 280 ўринли болалар боғчаси қурилмоқда.

Соғлиқни сақлаш соҳасида қишлоқ жойлардаги 46 та тиббиёт муассасаси модернизация қилинди. Ҳудудга тиббиёт мутахассисларини жалб этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Президент йиғим-терим мавсумига тайёргарлик, агросаноат соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Петропавлдаги 2-ИЭМни таъмирлаш ва иссиқлик ҳамда энергия билан таъминлаш тармоқларини реконструкция қилиш ишларини тез фурсатда якунлаш зарурлигини эслатиб ўтди.

Бундан аввал Президент “ҚТЖ” МК” АЖ бошқаруви раиси Талғат Алдибергеновни қабул қилган эди.

Сўнгги хабарлар