Президент Xinjiang Lihua компанияси директорлар кенгаши раисини қабул қилди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Xinjiang Lihua компанияси директорлар кенгаши раиси Чжан Цихайни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Тоқаев ва Чжан Цихай
Фото: Ақорда

Учрашувда Қозоғистонда тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга пахта-тўқимачилик кластерини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Президентга лойиҳа импортга қарамликни сезиларли даражада камайтириши ва ички бозорни рақобатбардош маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаши ҳақида ахборот берилди.

Чжан Цихай Қасим-Жомарт Тоқаевга бугун иккита пахтани қайта ишлаш заводи каби бир нечта объектлар ишга туширилганини маълум қилди.

Яқин йилларда синтетик матолар, тўқимачилик ва кийим-кечак ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Лойиҳани амалга ошириш пахта майдонларини 52 гектаргача ошириш имконини беради. Қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар ва томчилатиб суғориш каби инновациялар қўлланилади.

Пахта кластерининг биринчи босқичида тахминан 360 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади ва 4 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Давлат раҳбари кластер мамлакатнинг жанубий ҳудудларида агросаноат комплекси ва енгил саноатни ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли орасидан малакали мутахассисларни тайёрлашга эътибор қаратиш керак.

Қасим-Жомарт Тоқаев сувни тежайдиган технологиялардан кенг фойдаланишнинг долзарблигига эътибор қаратди ва пахта ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу соҳада "ақлли" рақамли ечимлар ва сунъий интеллектнинг жорий этилишини олқишлади.

Таъкидлаш жоизки, Давлат раҳбари Чжан Цихайни Қозоғистон агросаноат мажмуасини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун II даражали «Достық» ордени билан тақдирлади.