Президент Тоқаевга Парламент ислоҳотининг оралиқ натижалари ҳақида ахборот берилди

ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Давлат маслаҳатчиси — Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Ерлан Қаринни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев ва Қарин
Фото: Ақорда

Президентга Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ ишининг оралиқ натижалари ҳақида ахборот берилди.

Ерлан Қариннинг сўзларига кўра, e-Otinish давлат платформаси ва Egov сервисида "Парламент ислоҳоти" махсус бўлими ишга туширилганидан бери бир ой ичида фуқаролар ва жамоатчилик фаолларидан ушбу масала бўйича 300 га яқин таклифлар келиб тушган.

Бундан ташқари, 6 та сиёсий партия, яъни «Amanat», "Ауыл", "Ақ жол", «Respublica», Қозоғистон Халқ партияси ва Умуммиллий социал-демократик партия ўз таклифларини тақдим этди. Улар бир палатали парламентнинг фаолияти ва Парламент партияларининг ваколатлари билан боғлиқ механизмларни ўз ичига олган.

Бундан ташқари, Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ аъзолари эксперт материалларини ишлаб чиқдилар. Энди барча таклифларни таҳлил қилиш ва тизимлаштириш ишлари бошланди. Ишчи гуруҳнинг иккинчи йиғилиши шу йилнинг 2 декабрига режалаштирилган. Таклифлар йиғилишда алоҳида йўналишлар бўйича батафсил кўриб чиқилади.

— Давлат раҳбари мамлакат сиёсий модернизациясининг янги босқичи бўладиган бўлажак Парламент ислоҳотининг аҳамиятига тўхталди. Қасим-Жомарт Тоқаев барча ташаббусларни ҳар томонлама кўриб чиқиш ва уларга асосланиб парламент тизимини модернизация қилиш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқишни топширди, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар