Президент Тоқаев ва Подшоҳ Абдулла II кичик таркибда музокара ўтказди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Подшоҳ Абдулла II кичик таркибда музокара ўтказди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Глава государства и Король Абдалла ІІ провели переговоры в узком составе
Фото: Ақорда

Қозоғистон Президенти Подшоҳга Астанага таклифини қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирди ва йил бошида Амманга қилган ташрифини илиқлик билан эслади.

“Жаноби Олийлари, Қозоғистонга хуш келибсиз! Сизнинг расмий ташрифингиз биз учун катта шарафдир. Бу сизнинг мамлакатимизга биринчи ташрифингиз эмас. Сиз Қозоғистоннинг бугунги тараққиёт йўлига катта эътибор қаратасиз. Икки томонлама кун тартибида амалга оширилиши керак бўлган қатор масалалар мавжуд. Кеча биз икки давлат ўртасидаги муносабатлар, халқаро кун тартиби юзасидан атрофлича суҳбатлашдик. Глобал вазиятни чуқур тушунганингиз учун жуда миннатдорман. Бугун бизда фикр алмашишни давом эттириш учун ажойиб имконият бор. Иордания ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда. Бироқ тегишли даражада муҳокама қилишни талаб қиладиган масалалар ҳам бор”, – деди Президент.

Абдулла II икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни оширишга тайёрлигини тасдиқлади.

“Жаноби Олийлари, азиз биродарим, илиқ сўзларингиз ва ҳурматли қабулингиз учун сизга раҳмат айтаман. Бу ташриф бир неча ой аввал юртимга қилган муваффақиятли ташрифингизнинг давомидир. Қозоғистон менга жуда яқин. Ҳар гал бу ерга келганимда, раҳбарлигингизда мамлакатингиз қандай тизимли равишда юксалиб, равнақ топаётганига гувоҳ бўлиб, ҳайратда қоламан. Сиз таъкидлаганингиздек, куни кеча биз икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни турли соҳаларда ривожлантириш юзасидан фикр алмашдик. Ишончим комилки, бугунги ташрифим Қозоғистон ва Иордания ўртасидаги мустаҳкам дўстлик тарихида янги саҳифа очади”, – деди Иордания Подшоҳи.

Сўнгги хабарлар