Президент Си Цзиньпинга ҳамдардлик телеграммасини йўллади
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Телеграммада Қасим-Жомарт Тоқаев Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида содир бўлган портлаш натижасида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани ҳақидаги даҳшатли хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини ёзди.
Президент яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда пиротехника заводида портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 61 киши жароҳат олди.