Президент Саудия Арабистони Подшоҳлигининг миллий байрами муносабати билан табрик телеграммалари йўллади

ASTANА. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Икки муқаддас масжид ҳомийси, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Саудни ва бутун Саудия халқини ушбу мамлакатнинг Миллий куни билан табриклади.

Ақорда
Фото: Ақорда

– Президент Саудия Арабистони мамлакатимизнинг араб дунёси ва Яқин Шарқдаги ишончли ва асосий ҳамкорларидан бирига айланганини таъкидлади, – деб ёзади Оқорданинг расмий сайти.

Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони Подшоҳи ва Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодасига масъулиятли лавозимларида муваффақиятлар ва Саудия халқига қут-барака тилади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Черногория Президенти билан учрашди.

Сўнгги хабарлар