Президент респиратор ва газ ниқобларини ишлаб чиқарувчи заводга ташриф буюрди
ASTANА. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев MFA International компаниясининг пойтахтдаги заводига ташриф буюрди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Бу — саноат респираторлари ва газ ниқобларини ишлаб чиқариш бўйича Туркиядаги энг йирик ва Европада учталикка кирган компания.
2020 йилда пандемия авжига чиққанида MFA Maske ўз фаолиятини кенгайтиришга қарор қилди ва Қозоғистонга сармоя киритди.
Астанада тиббий ва саноат респираторлари, газдан заҳарланиш, шунингдек, кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий хавф-хатарлардан ҳимоя қилувчи газ ниқоблари ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди. Лойиҳа 10 миллион долларга тушади. У корхонанинг ўз сармояси ҳисобидан қурилмоқда.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бекзат Саттарханов номидаги спорт мажмуасига ташрифи ҳақида аввалроқ ёзган эдик.