Президент: Мамлакатнинг энергетик хавфсизлиги ва мустақиллигини таъминлаш - стратегик вазифадир
ASTANA. Kazinform - Фан ва технологиялар бўйича миллий кенгашнинг бугунги йиғилишида атом саноатини ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.

Давлат раҳбари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган олимларга ўз миннатдорчилигини билдириб, илгари сурилган муҳим масала ва таклифлар келгусида ҳам эътиборга олинишини таъкидлади.
“Мамлакатнинг энергетик хавфсизлиги ва мустақиллигини таъминлаш - стратегик вазифадир. Биз турли соҳаларга илғор технологияларни жорий қилмоқдамиз. Йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчасини муваффақиятли амалга ошириш учун бизга етарли даражада электр энергияси керак. Шунинг учун биз энергия манбаларини комплекс модернизация қилиш ишларини бошладик. Энг муҳими, биз атом энергетикасини ривожлантиришга юзландик. Биз умумхалқ референдумида атом электр станциясини қуриш тўғрисида қарор қабул қилдик. Дарҳақиқат, атом энергетикаси мамлакатимиз учун жуда муҳим ва зарур энергия манбаи ҳисобланади. Нафақат биз, балки бутун дунё бу соҳани фаол ривожлантирмоқда. Дунёда 416 та ядро реакторлари ишламоқда. Масалан, АҚШда 94 та ядро реакторлари мавжуд, лекин уран чиқарилиши оз, шу сабабли АҚШ бозорининг 24 фоизини Қозоғистон қоплайди. Франция билан боғлиқ ҳолат ҳам худди шундай, 50 дан ортиқ ядро реакторларида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган уран ишлатилади. Ҳозирда 31 та давлатда атом энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Бу - дунёдаги ҳар олтинчи давлат тинч атом энергиясидан фойдаланишини англатади. Яна йигирмага яқин давлат ядровий реактор қуришни режалаштирмоқда. Биз бу борада илғор технологияларга эга давлатлар билан ҳамкорлик қилишга катта аҳамият берамиз”, – деди Президент.
Таъкидлаш жоизки, беш йил ичида таълим ва илм-фанга йўналтирилган инвестициялар беш баробар ошди.