Президент: Мамлакат оммавий ахборот воситаларининг халқаро миқёсда фаол бўлиш вақти келди

«Бугун Қозоғистон Марказий Осиё минтақасида етакчи давлатга айланди. Кўп соҳаларда биз олдиндамиз. Лекин хотиржам бўлиш керак эмас. Биз бир давлат бўлиб меҳнат қилишимиз керак. Қозоғистон илғор давлатлар билан ёнма-ён яшайдиган рақобатбардош давлатга айланиши даркор. Бу вазифани амалга оширишда сизлар, яъни журналистларнинг ўрни алоҳида. Оммавий ахборот воситалари мутахассислари халққа реал маълумотларни етказиши, мамлакатдаги вазиятни фуқароларга ҳар томонлама тушунтириши лозим. Бу жуда муҳим вазифа. Энди мамлакат оммавий ахборот воситаларининг халқаро миқёсда фаол бўлиш вақти келди», — деди Давлат раҳбари.
Қасим-Жомарт Тоқаев бу вазифани амалга ошириш учун янги медиа менежменти, хориждан ахборот тарқатувчи малакали журналистлар, янги технология ва юқори сифатли инфратузилма зарурлигини таъкидлади.
«Бу - замон талаби. Биз уни бажаришимиз керак. Шу билан бирга, жаҳон медиакорпорацияларининг ижобий тажрибасини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Халқимиз «Кемадагининг жони бир», дейди. Қозоғистондан бошқа ватанимиз йўқ. Мамлакатимизнинг юксалиши ва ривожланиши фақат Ҳукумат ёки ялми ҳокимиятга боғлиқ эмас. Мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш ҳар бир фуқаро учун жуда муҳимдир. Бу жуда оддий ва тегишли формула.
Шундай экан, журналистлар, оддий фуқаролар, Президентнинг мақсад ва манфаатлари муштарак, деб ўйлайман. Бу мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимизни обод қилишдир. Мазкур бурчни адо этиш йўлида юртимиз учун садоқат билан меҳнат қилиш барчамизнинг вазифамиздир!» – деди Давлат раҳбари.