Президент махсус вакилга Афғонистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди
ASTANА. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Еркин Туқимовни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Афғонистон ҳукумати билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда махсус вакил алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
Махсус вакилга мазкур мамлакат билан савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаси юкланди.
Президент Алмати шаҳрида очилган БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий маркази имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш бўйича гуманитар ва таълим соҳасидаги ташаббусларини давом эттириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Президенти Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаевни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.