Президент Қозоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент Қозоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қозоғистон Республикасининг ижтимоий-гуманитар ривожланишидаги улкан ютуқлари учун:

энг юқори даражали унвон – «Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони» унвони берилиб,

алоҳида нишон - Олтин юлдуз топширилсин:

Жақанов Илья – ёзувчи, Атирау шаҳри.

2. Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришдаги улкан ютуқлари учун:

Энг юқори даражали унвон – «Қозоғистоннинг Меҳнат Қаҳрамони» берилиб,

алоҳида нишон - Олтин юлдуз ва «Отан» ордени топширилсин:

Тўрегелди Шарманов - Қозоғистон Фанлар академияси президенти, Алмати шаҳри.

3. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қ. Тоқаев

Нур-Султан, Ақорда, 2022 йил 17 март

№ 838