Президент Конго Демократик Республикасини Мустақиллик куни билан табриклади

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Феликс-Антуан Чисекеди Чиломбони Конго Демократик Республикаси Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.

Президент Конго Демократик Республикасини Мустақиллик куни билан табриклади
Фото: Ақорда

– Бугунги кунда Конго ўз пойдеворини мустаҳкамлаш, фуқаролари фаровонлигини ва халқаро майдондаги обрўсини оширишда сезиларли ютуқларга эришмоқда. Шу ўринда конструктив сиёсатингиз ва эзгу ташаббусларингиз давлатингизни янада юксак марралар сари етаклаб боришини тилайман, — дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент қатор қонунларни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар