Президент Қирғизистон Республикаси билан иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

ASTANА. Кazinform - Ақорда Қозоғистон республикаси Президенти Қирғизистон Республикаси билан иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилганини маълум қилди.

қозоғистон ва Қирғизистон
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

– Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади, — дейилади ҳужжатда.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бельгия Қироли Филиппни Миллий байрам билан табриклагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар